Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боишланади
В приложении удобнееQR для скачивания приложенияRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

Читать бесплатно онлайн книгу  Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боишланади

Читать и слушать полностью
Бесплатный отрывок

Меъморлар маскани
Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади
Ибадулла Самандарович Байджанов

© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016

Редактор Болтабой Бекматов

Корректор Қудрат Бобожон

Корректор Равшан Ўразалиев

Корректор Муҳаббат Ҳўжамуратова

ISBN 978-5-4483-2868-8

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Сўз боши

Қўхна ва ҳамиша навқирон Хоразм воҳаси бўйлаб кезар экансиз, ёхуд унинг билан яқиндан танишар экансиз, меъмор бу қадим ўлкада ниҳоят ардоқли ва қадрли касб эгаси эканлигига гувоҳ бўласиз. Бир-биридан муҳташам бинолар, саройлар, қасрлар бунёд этиш меъморлар, қурувчилар ақли-заковати, билими, маҳоратига боғлиқ эканлигини пайқаб оласиз. Биргина Хива обидаларига назар ташлаганингиздаёқ, меъморчилик воҳа ҳунармандчилигининг гултожи эканлигига иқрор бўласиз. Кейинги даврлар мабойнида қад ростлаган қатор замонавий иншоотларда ҳам ота-боболаримизнинг ана шу нодир касбга садоқат ва мухаббати мужассам эканлиги намоён бўлиб турибди.

Ушбу китобда Хоразмда меъморлар, қурувчи кадрлар тайёрлашдек улуғ вазифани шараф билан адо этиб келаётган Урганч қурилиш колледжи тарихи, унинг жўшқин ва қайноқ фаолияти ҳақида мароқ билан ҳикоя қилинади. Кўплаб ёш мутахассисларни мустақил ҳаётга йўллаётган билим юрти жамоасининг ибратли ишлари китобда ўзининг ёрқин ифодасини топган. Рисолада меъмор масъулияти, қурувчи қадри ҳақида фикр юритилади. Чуқур мулоҳаза ва мунозарага, баҳсга чорлайдиган ўринлар ҳам мавжудки, бу рисола мундаражасини бойитишга хизмат қилган.

Китоб муаллифи ҳақида икки оғиз сўз:

Ибадулла Байджанов – Хоразмнинг иқтидорли меъмори. Ўз соҳасининг билимдони. Хоразм тарихида биринчи бўлиб меъморчилик фанлари номзоди унвонига сазовор бўлган. Республикада кўзга кўринган мутахассис архитектор. Изланувчан, истеъдодли олим. Ташкилотчи раҳбар. Ундаги бу фазилатлар 15 йилдан ортиқроқ Урганч шаҳар бош архитектори вазифасида ишлаб, шахар бош режасининг тараққий қилишида воҳа марказининг чиройли

...

Похожие книги